15:10 / 10.12.2016
9753

Apple дўконидаги иккита ўғирлик 25 сония ичида содир бўлди

Сан-Францискодаги Apple дўкони тўрт кун давомида икки маротаба ўмариб кетилди. Энг қизиғи, ҳар икки ўғирлик ўн икки сония давом этган: жиноятчилар бинога кириб, қўллари тушган барча ускуналарни узиб олиб, ўмаришган.

Бундай ҳолатлар Apple ўғриларга техникани ўмариш имконини бермаган хавфсизлик кабелларидан воз кечиши туфайли кўпайган. Компания айни дамда ускуналарни “Find my iPhone” сервиси ёрдамида масофадан туриб ўчириш имконидан фойдаланмоқда.

Top