18:48 / 10.12.2016
30090

Makro Sunday супермаркетлар тармоғини ўз таркибига қўшиб олди

Фото: Kun.uz

Makro компанияси Sunday супермаркетлар тармоғини харид қилди. Компания харид қилинган Sunday тармоғига маҳсулотлар, нарх-наво ва сервис борасидаги ўз стандартларини олиб киради (тажрибаси, билими). Бу тармоқни Makro бренди остида янада сифатли даражага кўтариш имконини беради.

Sunday’нинг Makro’га ўтиши босқичма-босқич амалга оширилади – аввалига Тошкентда, сўнгра ҳудудларда. Қўшилиш натижасида Makro 40 маркетларни бошқаради. Бу эса унинг бозордаги етакчи ўрнини мустаҳкамлайди.

Top