12:41 / 10.12.2016
29259

Шавкат Мирзиёев: Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўриш лозимлигини айтиб ўтди. 

“Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир”, - дея маълум қилди Мирзиёев. 

Унинг сўзларига кўра, бундай хатарга қарши курашиш мақсадида яқинда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тезроқ амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўриш лозим

Top