09:17 / 10.12.2016
20441

Тожикистон пойтахтида электр қуввати бериш тикланди

Электрмуҳандислар Тожикистон республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида электр энергияси узатишни тиклашди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.

Шаҳарнинг тўрт туманидан учтасида беш соатга яқин вақт мобайнида электр бўлмаган. 

Мамлакатдаги энергия холдинги Душанбе иссиқлик энергия станциясининг иккинчи навбати ишга туширилиши билан энергия истеъмолига жорий қилинган лимитни бироз енгиллаштиргани шундай салбий оқибатни келтириб чиқарган. 

Шаҳарнинг Сино тумани, Сомоний ва Фирдавсий туманлари қисман электр манбаидан маҳрум бўлган эди.

 

Top