21:23 / 11.12.2016
6391

«МЮ» АПЛ доирасида ўз майдонида сентябрдан буён илк марта ғалаба қозонди

АПЛнинг 15-турида «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд» стадионида «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 29-дақиқада Генрих Мхитарян томонидан урилди. Бу арманистонлик ҳужумчининг АПЛдаги илк голи бўлди.

Моуриньо шогирдлари устунликни сақлаб қолишди ва ўз уйидаги қаторасига тўрт дурангдан иборат нохуш серияга якун ясади. «МЮ» АПЛ доирасида охирги марта 24 сентябрь куни «Лестер»ни енгганди.

Эндиликда «МЮ» 24 очко билан олтинчи ўринда жойлашди. Бешинчи ўринда қолган «Тоттенҳэм» ҳисобида эса 27 очко бор.

Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм 1:0
Гол: 1:0 – 29 Мхитарян.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Жонс, Дармиан, Валенсия, Эррера, Кэррик, Погба, Мхитарян (Байи, 85), Марсиял (Рэшфорд, 72), Ибраҳимович.
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Уокер, Вертонген, Эриксен (Нкуду, 83), Дембеле (Уинкс, 67), Ваньяма, Алли, Сон Хин Мин (Сиссоко, 57), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Валенсия (32), Ваньяма (58), Погба (64), Мхитарян (76), Уокер (78), Роуз (82).

Top