19:58 / 12.12.2016
5842

Эронда янги ракета модели синовдан ўтказилди

© www.militaryparitet.com

Эрон армияси душанба куни машқлар доирасида ракета тутувчи янги модель – Toofan’ни синовдан ўтказди. Бу ҳолат мамлакат жануби-шарқидаги кенг қамровли ҳарбий машқлар давомида юз берган, деб хабар қилди Tasnim агентлиги.

Аввалроқ, Muhammad Rasoulallah Four махсус номли машқлар 220 минг квадрат километр майдонлик ҳудудда уч кун давомида ўтказилиши хабар берилганди. Улардан кўзланган мақсад қуруқликдаги қўшинлар жанговар тайёргарлиги даражасини оширишдир.

Маълумотларга кўра, Toofan ракетасининг янги модели эронлик муҳандислар томонидан ишлаб чиқилган. Уларда ҳаракат доираси ва аниқлик мукаммаллаштирилиб, ишга тушириш тизимини янгиланди.
 

Top