16:53 / 12.12.2016
5504

Парламентларни бошқараётган аёллар сони деярли уч баробарга ошди

Дунё миқёсида парламентлардаги аёл спикерлар сони 2005 йилдан буён 19 нафардан 52 нафарга ошди. Бу ҳақида душанба куни БАА пойтахтидаги Парламентларнинг аёл спикерлари халқаро форуми очилишида парламентлараро иттифоқ президенти Собир Шудрий маълум қилди. 

У эндиликда парламентарийлар ҳукуматлар учун глобал кун тартибини белгилаб беришини маълум қилди. Бундан ташқари, форум иштирокчилари олдида парламентлараро, шунингдек қонунчилик ва ижро ҳокимиятлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш учун "йўл харитаси"ни тузиш вазифаси турганини таъкидлади.

Душанба куни Абу-Дабида икки кунлик XI Парламентларнинг аёл спикерлари халқаро форуми ўз ишини бошлади. Унда 50га яқин қонунчилик йиғинлари ва парламентлараро бирлашмалар раҳбарлари иштирок этишди. Шу билан бирга форумда олима, сиёсатчи ва тадқиқотчи аёллар ҳам қатнашишди. 

 

Top