08:22 / 12.12.2016
4828

ZTE илк XGS-PON терминалини тақдим этди

Фото: ZTE

Телекоммуникация саноати учун мобил Интернет соҳасидаги технологик ечимларни етказиб берувчи йирик ширкат  ҳисобланган ZTE Corporation Broadband World Forum 2016 халқаро ажуманида дунёда биринчи   XGS-PON терминали - ZXHN F2866S ни мутахассислар ва кенг омма эътиборига ҳавола этди.  

Терминал 10 гигабит тезликка эга симметрик пассив оптик тармоқлар  (XGS-PON), 802.11ac Wave2, 10G Ethernet ва катта видео асридаги USB 3.0. , ZXHN F2866S каби технологияларни бирлаштириб,   10 Гб/с (uplink и downlink) тезликда ишлайди. Мульти-медия воситалари ва интернетдан уй шароитларида  фойдаланувчиларни тезкор кенг йўлкали интернетга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида мослама 10Gbps Ethernet орқали корпоратив коммутаторларга уланиш имконини беради ва  Fibre to the office (Офисга тола, FTTO) сценарийларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.

Уй фойдаланувчиларининг видеохизматларга бўлган талабининг мисли кўрилмаган даражада ортгани боис XGS-PON терминаллар ва ультра- кенг трафик  компания томонидан олиб борилаётган тадқиқот ва ишланмаларнинг асосий йўналишларидан бирига  айланди.   

Терминал физик тезлиги 2,2 Гбитгача бўлган т 3 × 3 11n@2.4GHz~~dobj ва 4 × 4 11ac @ 5ГГц DBDC Wi-Fi технологияларини қўллаб-қувватлайди. Бу эса фойдаланувчиларга кўп каналли  HD видео оқимларидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради. Бу йўналишдаги фаолиятда тўпланган катта тажриба хизматларнинг юқори сифатини таъминламоқда.  

Бундан ташқари, нур шакллантириш жараёнини қўллаб-қувватлаш   (beam-forming) маълумот узатиш самарадорлигини анча оширади ва  Wi-Fi билан қоплаш масофаси ва сифатини янада яхшилайди. 
Терминалда қўлланган технологиялар симсиз тармоқлардан фойдаланиш самадорлигини камида 30% га оширади, чунки маълумотлар бир вақтнинг ўзида фойдаланувчиларнинг тўртта гуруҳига узатилиши мумкин.   

USB 3.0 интерфейс қурилмаларни қабул қилувчи терминал сақлаш мосламаларга уланганда файл алмашиниш имкониятини беради, захира учун нусха кўчириш ва интернет алоқасидан биргаликда фойдаланиш учун  LTE донгларга уланишни таъминлайди.  

ZTE мутахассисларининг таъкидлашича, компания  10G PON ечимларидан тижорий мақсадларда фойдаланиш ғоясини илгари суриш ниятида.   Fibre to the x (FTTx) соҳасидаги етакчи сифатида,  ZTE ширкати 2013 йили, яъни бошқа вендорларга нибатан бир йил аввал  илк бор ASIC базасидаги 8-портли XG-PON1ни ишга туширди. Компания мазкур   технологияни   Orange Spain, China Mobile и Telkom Indonesia каби операторларнинг тижорий тармоқларида амалиётга жорий этди. 

Ovum компанияси томонидан тузилган  «Market Share Report: 2Q16 FTTx, DSL, and CMTS» ҳиботида келтирилган маълумотларга кўра, симли тармоқлар учун асбоб-ускуналар ва ечимлар соҳасида  2016 йилнинг учинчи чораги натижаларига кўра ZTE кейинги авлод пассив оптик толали тармоқлар (PON) учун асбоб-ускуналар етказиб бериш ҳажмлари, шунингдек  фиксацияланган тармоқлар ва  DSL  бозоридаги улушининг ўсиш суръатлари бўйича жаҳонда биринчи ўринни, оптик тармоқларнинг глобал бозоридаги улуши бўйича эса иккинчи ўринни эгаллади.  

Терминал ZXHN F2866S нафақат фойдаланувчилар учун юқори тезликдаги интернет, балки  XGS-PON ечимининг тижорий мақсадларда жорий этиш жараёнини тезлаштиради.  

ZTE — телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва мобил телефонларининг жаҳонда етакчи ишлаб чиқарувчисидир.  ZTE компанияси симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг деярли ҳар бир соҳасини турли-туман сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди.  Бугунги кунда дунёнинг бир қатор мамлакатларида  ZTEнинг кўплаб ваколатхона ва тадқиқот марказлари фаолият юритмоқда, уларда ўн минглаб инсонлар меҳнат қиляптилар.  

Ўзининг M-ICT стратегияси доирасида компания телекоммуникация ва ахборот технология соҳаларининг яқинлашуви даврида  мижозларга ишнинг юқори самарасини таъминловчи интеграцияланган инновацияларни таклиф этиш устида тинимсиз ишламоқда.   

Компания  160 та мамлакат ва минтақага асбоб-ускуналар ва хизматларни етказиб беради ва Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади.        

ZTE ширкати иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун  50 дан ортиқ  ечимларни таклиф қиляпти. Хитой компанияси шунингдек истеъмолчилар учун мўлжалланган маҳсулотлар  – телефонлардан тортиб   смартфон ва планшетларгача ишлаб чиқаради. Бу маҳсулотларни Ўзбекистон бозорида бемалол сотиб олиш мумкин.    ZTE смартфонларининг асосий дастурий платформаси – ОС Android ҳисобланади.  

ZTE шўба корхонаси Ўзбекистон Республикасида  10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида бизнинг компания Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб,  илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини ошириб келмоқда.  

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top