21:35 / 13.12.2016
6031

Арсен Венгер: «Худо дунёни 7 кунда яратган, бу мавсум – биз учун еттинчи кундек»

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ЕЧЛнинг нимчорак финалида яна «Бавария» рақиб бўлганига ўзига хос тарзда муносабат билдирди.

«Биз шунинг учун бу ердамизки, тарихни ўзгартирмоқчимиз.

Кейинги 6 йилда биз Чемпионлар лигасининг биринчи босқичидан ўта олмаяпмиз. Худо дунёни 7 кунда яратган, бу мавсум – биз учун еттинчи кундек. Бу мавсум биз учун алоҳида аҳамиятга эга.

Бу сафар бизда иккинчи ўйинни уйда ўтказиш устунлиги бор. Агар биз сафарда яхши ўйнасак, ўз уйимизда барчасини ҳал қилишимиз мумкин бўлади.

Чемпионатдаги ҳолатимиз яхши – Чемпионлар лигасига кўпроқ эътибора қаратишимиз мумкин. Ҳозирда ўзимизга ишонч жуда юқори. Бу жуда муҳимдир», – дея Венгернинг сўзларини келтирган The Telegraph.

Жамоаларнинг биринчи учрашуви Мюнхенда, кейинги йилнинг 15 февралида бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 7 мартга белгиланган.

«Арсенал» ва «Бавария» Чемпионлар Лигасининг 2013/14 йилги мавсумида ҳам нимчорак финалда ўзаро учрашганди. Ўшанда немислар устун келган (2:0, 1:1).

Top