10:15 / 13.12.2016
6272

Дубайдаги турар-жой мажмуасида кучли ёнғин чиқди

Фото: 7days.ae

Дубайнинг Palm Jumeira оролида жойлашган Oceana турар-жой мажмуасида яшовчилар сешанбага ўтар кечаси юз берган ёнғин сабаб эвакуация қилинган. Оловни шаҳар фуқаро мудофааси хизмати ходимлари ўчиришга уринишган. Бу ҳақда Дубай ҳукуматининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.

“Дубайнинг фуқаролик хизмати Palm’даги бинода юз берган ёнғин билан кўрашмоқда ва ҳар бир кишининг хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бинодан одамлар муваффақиятли кўчирилди, жабрланганлар йўқ”, — дейилади маълумотда.
Ёнғинлар баланд иморатлари билан машҳур БААда, асосан мамлакатнинг иқтисодий пойтахти Дубайда тез-тез содир бўлиб туради.

Top