13:02 / 13.12.2016
4527

Instagram’да тўғридан-тўғри видеотрансляция қилиш имкони пайдо бўлди

Фото: AP

Instagram мобил иловаси тўғридан-тўғри видеотрансляция қилиш имконини тақдим этди. У АҚШнинг барча аҳолиси учун амал қилмоқда, деб хабар берди TechCrunch онлайн-портали.

Фойдаланувчилар трансляцияни иловадаги махсус тугмани босиш орқали ишга туширишлари мумкин. “Жонли” видео бир соат билан чекланади. Шу билан бир қаторда, у серверларда сақланмайди - роликни яна бир бор томоша қилиш мумкин эмас.

Таъкидланишича, Instagram’нинг янги функциясидан ҳозирча фақат америкаликлар фойдаланиш имконига эга. Яқин ҳафталар давомида эса янгилик бошқа мамлакатлар ҳудудида ҳам ишлатилиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Instagram иловаси 2010 йилнинг 6 октябрь куни ишга туширилган бўлиб, аввалига Apple смартфонлари учун мўлжалланган. Сервис 2012 йилнинг апрелида Android фойдаланувчилари томонидан ҳам ишлатила бошланди. Ўшанда Facebook компанияси Instagram’ни 1 миллиард долларга харид қилган. Сервисдан фойдаланган кишиларнинг умумий сони 2016 йилда 500 миллиондан ошди.

Top