00:24 / 13.12.2016
15058

Обаманинг хитойлик эгизи ўз фаолиятини давом эттиришга умид билдирмоқда

Фото: © AP

АҚШ президенти Барак Обамага ўхшаб кетувчи хитойлик актёр Сяо Цзиго қиёфадоши давлат раҳбарлигидан кетса, фаолияти барбод бўлмаслигига умид билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.

«Обама президентликдан кетгач, менга оддий актёр сифатида енгил бўлади», — деди Сяо Цзиго.
Маълум қилишларича, у АҚШ раҳбарига ўхшаш учун жуда кўп тер тўккан. 2012 йилда бўлиб ўтган Chinese Dream Show шоусидаги чиқишидан сўнг машҳурлашиб кетган.

Фото: EPA

 

Top