18:27 / 13.12.2016
7230

Саудия шаҳзодаси ва Jay-Z Россия стартапига 105 миллион доллар йўналтирди

Россиянинг JetSmarter стартапи смартфонлардан бизнес-жетларни банд қилиб қўйиш учун 105 миллион долларни жалб этди. Маблағлар рэп-ижрочи Jay-Z ва Саудия шаҳзодаси, шунингдек Британиянинг KZ Capital жамғармаси ва JetEdge бизнес-авиация оператори томонидан йўналтирилган. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Сервис хусусий самолётларда жойларни бронлаб, фойдаланувчиларга уларни мобил илова орқали харид қилиш имконини беради. Компания 50 йўналиш бўйича парвозни амалга ошириши мумкин. Илова орқали аэропортдан хусусий вертолёт буюртма қилиниши ҳам мумкин. Рўйхатдан ўтиш жараёнида бир марталик бадал пули 4 минг долларни ташкил қилса, ҳар йили аъзолик учун 11 минг доллардан воз кечиш талаб этилади.

Компания эса ўзининг қийматини 1,6 миллиард долларга баҳолаган. Жалб этилган маблағлар стартапни Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Америка бозорларида ривожлантириш учун сарфланади. 

Маълумот учун, JetSmarter’га 2012 йилда россиялик Сергей Петросов томонидан асос солинган. Айни дамда унда 3,1 минг самолёт рўйхатдан ўтган. Компания хизматларидан 2015 йилда деярли 35 минг йўловчи фойдаланди.

Top