22:52 / 13.12.2016
11994

Видео: Қозоғистонлик имомлар ўғрини ушлаб олишди

Фото: Скрин с видео

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида жойлашган масжидлардан бирида жуда ғалати воқеа юз берди. Унда масжид ходимлари ўғрини ушлаб олишди. Воқеа тасвирланган видеони Tengrinews.kz нашри ўз сайтида жойлаштирган.

Кадрда кўриниб турибдики, масжид ходимлари ёш йигитдан ўғирлаган телефонини қаерга яширганини сўрашган. У эса хотиржам ҳолатда гилам остини очиб, у ердан мобиль телефонни олиб кўрсатган. Пуллар қаерга яширингани сўралганида, йигит уларни олмаганини айтган.

Полиция бу ишга аралашгани ҳақида аниқ маълумот тақдим этилмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа Олма-отадаги масжидлардан бирида содир бўлган. 

Бу Қозоғистондаги юз бераётган биринчи ҳолат эмас, дейилади маълумотда.

Top