18:21 / 14.12.2016
8136

Янги давр бошланмоқда: Бугун илк бор ҳакам ФИФА турнирида видеотакрордан фойдаланди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи ярим финалида «Атлетико Насьонал» ва «Кашима Антлерс» жамоалари ўртасидаги учрашув (0:3) бош ҳаками венгриялик Виктор Кашшаи видеоассистент хизматидан фойдаланди ва жарима майдончаси ичида қоида бузилган-бузилмаганини аниқлади.

Арбитр вазиятни кўриб чиққач пенальти белгилади ва 11 метрлик нуқтадан Сёма Дои гол уриб ҳисобни очди.

Top