18:23 / 14.12.2016
7676

Илк iPod 200 минг долларга таклиф этилмоқда

Биз аксарият ҳолларда “нодир нарса” деб кўпроқ ўтган аср боши ёки ўрталаридаги буюмларни назарда тутамиз. Бироқ эндиликда замон тезлик билан ривожланиб бормоқда ва ушбу асрнинг гаджетлари ҳам “нодир буюмларга” айланиб бўлди. Илк гаджетларнинг нархи эса осмон баравар ошиб кетди: масалан, 2001 йилдаги iPod Classic eBay’да 200 минг АҚШ долларига таклиф этилмоқда. Ускуна илк бора сотувга чиққанда эса 499 доллар турган.

Коллекция тўпловчилар учун ускуна шуниси билан қизиқки – у ҳали-ҳамон фабрика қадоғида турибди. iPod Classic 5 ГБ хотирага эга бўлиб, бу деярли мингта композицияни сақлашга етади. Бошқарув эса махсус механик тугмалар ёрдамида амалга оширилади.

Биринчи iPod Classic оқ-қора рангли 2-дюймга эга экран билан жиҳозланган. Аккумуляторлар эса 12 соатга етади. Плеер Mac билан ишлаши мумкин бўлиб, FireWire орқали уланади.

Суратларда iPod Classic’ни ҳар томонлама батафсил кўриб чиқиш мумкин.

Top