13:03 / 14.12.2016
4236

ОПЕК бош котиби АҚШнинг ташкилотга киришига умид билдирмоқда

Фото: © РИА Новости

ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндонинг маълум қилишича, ташкилот аъзо бўлмаган давлатларни унга келиб қўшилишини кутмоқда. Бунга нефть қазиб олиш миқдорининг туширилгани сабаб бўлиши мумкин.

«Биз ОПЕКка аъзо бўлмаган давлатлар, шунингдек, АҚШни ҳам ташкилотга аъзо бўлиб киришини кутяпмиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз: 30 ноября куни ОПЕК мамлакатлари саккиз йилда илк бор нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,2 млн баррелга, яъни 32,5 млн баррелгача қисқартиришга келишиб олдилар.

 

Top