19:17 / 15.12.2016
15363

АҚШда шаҳар полиция бошқармасининг барча ходимлари ишдан бўшаб кетишди

Фото: Скриншот Youtube/Wochit News

АҚШнинг Индиана штатидаги Банкер Хилл шаҳри полициясиз қолди. Бу ҳолат шаҳар полицияси бошлиғи ва унинг ходимлари ишдан кетиш ҳақида ариза ёзишгач, содир бўлди, деб хабар қилади Guns.com

Маълумотларга кўра, истеъфога шаҳар маъмурияти билан можаро сабаб бўлган. Собиқ полициячиларнинг хабар беришича, уларни шаҳар кенгаши аъзоларини кузатиш ва таржимаи ҳолларини текширишга мажбурлашган. 

Шаҳар маъмуриятида эса полициячиларнинг айбловлари ёлғон эканини маълум қилиб, ходимларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганини айтиб ўтишган.

Маълумот учун, Банкер Хилл аҳолиси – 900 кишини ташкил қилади. Шаҳар полиция бошқармаси эса бошлиқ ва тўрт зобитдан иборат бўлган.
 

Top