22:41 / 15.12.2016
6889

Эрон атом ҳарбий кемалари қурмоқчи

Фото: Reuters

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ конгресси томонидан янги санкциялар пакетига жавобан Эрон атом сув ости кемалари ва атом куч қурилмасига эга ҳарбий кемалар лойиҳасини яратишни бошлашини эълон қилди. Бироқ бу режалар лойиҳа босқичида қолиб кетади, деб тахмин қилишга жиддий асослар бор, деб маълум қилмоқда Popular Mechanics.

Руҳоний Эрон атом энергияси ташкилотига ҳарбий кемалар учун ядровий энергетик қурилмалар ишлаб чиқишни буюрди. Бироқ айни вақтда ядровий ёнилғида ишловчи куч қурилмаларини яратиш бир-икки йил эмас, балки ўнлаб йиллар талаб қилади. Шунинг учун атом сув ости кемасини яратиш бу мавзу билан умуман нотаниш бўлган эронлик олимларда бир қанча вақт олиши номаълум. 

Эрон ҳарбий-денгиз флоти ўнлаб йиллар давом этган санкциялардан кейин жуда кичрайиб кетган ва сифати шубҳа уйғотувчи кичкина сув усти кемаларидан ташкил топган. Эроннинг энг катта кемаларидан бири Alvand фрегати бўлиб, унинг ўлчами АҚШнинг энг кичкина кемаси LCS’нинг чорак қисмича келади. Бундай кемалар учун атом реактори мутлақ керак эмас.

2016 йил октябрда Эрон телевидениеси мамлакат ҳарбий саноати муваффақиятлари, жумладан эронликлар томонидан яратилган янги зарба берувчи дрон Shahed-129 ҳақидаги роликни намойиш қилган. Бу дрон АҚШнинг қўлга туширилган RQ-170 Sentinel дрони негизида қурилган. Видеода Эрон томонидан яратилган дронлар ва Эрон АҚШга технологияларни "бергани" учун миннатдорчилик билдирилган плакат бор ангар кўрсатилган. Ангарнинг бир бурчагида Эрон томонидан яратилган дронлар, бошқа бурчагида эса АҚШ дрони бўлган.

 

Top