15:53 / 15.12.2016
15655

Мухолифат кучлари Ҳалабни тарк этмоқда

Россиялик ҳарбийлар Ҳалаб шарқига ўрнашган мухолифат кучларини кўчиришга тайёрланмоқда. Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари, генерал Валерий Герасимовнинг маълум қилишича, Ҳалабдан 5 минг жангари ва уларнинг оила аъзолари олиб чиқилади.

Бу ишлар Россия президенти Владимир Путин қарори билан амалга оширилмоқда.

Унинг қайд этишича, мухолифат кучлари олиб кетилиши учун 21 км узунликдаги "гуманитар йўлак" ташкил этилган.

"Бу йўлнинг 6 километрлик қисми Ҳалаб ҳудудида, бу ҳудуд ҳукумат ҳарбийлари назоратида. Яна 15 километрлик қисми эса мухолифат кучлари назоратида", дея аниқлик киритган генерал.

Герасимовнинг айтишича, жангариларни ташиш учун 20та йўловчи автобуси ва ўнлаб тез тиббий ёрдам машиналари ажратилган, шунингдек, карвонда жангариларнинг юзга яқин автомобиллари бўлади.

Жангарилар Ҳалабни аввалроқ тарк этиши лозим эди, аммо бунинг ўрнига баъзи гуруҳлар Сурия ҳарбийлари позицияларига ҳужум қилди. Лекин бу ҳужумлар қайтарилди.

Мавзу
Суриядаги уруш
Сурияда 2011 йилда бошланган фуқаролар уруши мамлакатни бир неча қисмларга бўлиб ташлаган. Сурия ҳукумати, ИШИД, курдлар ва бошқа турли жангари гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.
Барчаси
Top