15:13 / 15.12.2016
4013

Озарбойжонда осма кўприкнинг қулаши оқибатида 10 нафар нефтчи бедарак йўқолди

Фото: © РИА Новости

Каспий денгизидаги 3-рақамли нефть йиғиш пунктида йўл тепасига қурилган кўприкнинг қулаши оқибатида ўн киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Озарбойжон давлат нефть компанияси сайтида хабар берилган.

«15 декабрь куни соат тахминан 5.00 да кучли шамол сабаб (сониясига 41 метр) денгизга осма кўприкнинг 150 метр узунликка эга бўлган қисмлари қулаб тушди. Воқеа натижасида 10 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда», - маълум қилишган компанияда.
 

Top