20:56 / 15.12.2016
72845

Сирдарё вилояти ҳокими ўзгарди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан Сирдарё вилоятига янги ҳоким тайинланди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг янги ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев бўлди. У бу лавозимда Ойбек Ашурматовни алмаштирган. Ойбек Аширматов 2010 йилдан буён вилоятга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Унинг кейинги фаолияти ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Top