06:58 / 16.12.2016
20236

Ассалому алайкум, Ўзбекистон! Бугун 16 декабрь!

Фото:kun.uz

16 декабрь — жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 350-куни.

Воқеалар:


1992 йил — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ислом динини мустаҳкамлаш ва мусулмон олий ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” университети фахрий доктори унвони берилди.  

1993 йил — Сеулда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг танланган асарлари корейс тилида чоп этилгани тўғрисидаги хабар эълон қилинди. 

1899 йил — Италиянинг дунёга машҳур "Милан" футбол клубига асос солинди. 
1991 йил — Қозоғистон ўз мустақиллигини эълон қилди.

Таваллудлар:

1775 йил —  ғарб мумтоз адабиёти вакиласи, ёзувчи Жейн Остин,  
1863 йил — америкалик файласуф ва адиб Жорж Сантаяна,
1866 йил — абстракционизм асосчиларидан бири, рус рассоми Василий Кандинский,
1946 йил — швед композитори Бенни Андерссон.
1988 йил — таниқли немис футболчиси Матс Хуммельс.

Ўтган кун, 15 декабрда бўлиб ўтган энг муҳим хабарлар билан шу ерда  танишасиз >>> батафсил

Top