09:56 / 16.12.2016
4131

«Барселона» Суарес билан шартномани узайтирди

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар билан амалдаги шартномаси муддатини узайтирди.

Эндиликда 29 ёшли уругвайлик ҳужумчининг каталонияликлар жамоаси билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Шартномада футболчининг исталган вақтда келишувни бузиши учун белгиланган товон пули 200 миллион евро деб кўрсатилган.

Маълумот учун, Суарес «Барселона» учун 116 учрашувда 97 гол киритишга муваффақ бўлган. Шу давр мобайнида у 8 совринни қўлга киритган.

Top