11:20 / 16.12.2016
5028

Пан Ги Мун БМТ бош котиби лавозимидаги сўнгги ташрифини амалга оширди

Фото: eer.ru

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўзининг Вашингтонга уюштирган сўнгги ташрифи чоғида гуманитар инқирозлар, Корея яримороли ва Жанубий Судандаги вазиятларни муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«31 декабрда ўз лавозимини тарк этувчи бош котиб ўзининг Вашингтонга уюштирган сўнгги ташрифида БМТга қароргоҳ берган ва ташкилотга энг катта миқдордаги бадалларни тўловчи мамлакат сифатида АҚШга миннатдорлик билдирди», — деб хабар қилмоқда ташкилот матбуот хизмати. 

Бундан ташқари, Пан Ги Мун АҚШ президенти Барак Обамага унинг маъмурияти турли маданиятлар принципларига риоя қилганлиги ва Париж иқлим келишувида етакчилик қилгани, тинчлик ўрнатиш, қочқинлар ва муҳожирлик масалалари, Эрон ядро дастури бўйича келишувга доир саммитлар ташкил этгани учун ташаккур билдирган.

Ўз навбатида, Барак Обама БМТнинг сўнгги ўн йилда етакчилик мақомига содиқ қолгани учун миннатдорлик изҳор қилган. 

 

Top