23:10 / 17.12.2016
9896

Домодедово аэропортида хушини йўқотган учувчи вафот этди

Москванинг Домодедово аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида хушини йўқотган, Германия авиацияси самолёти экипажи сардори вафот этди, деб хабар бермоқда шошилинч хизматлардаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.  

"Шифокорларнинг учувчига ёрдам беришга уринишларига қарамай, у вафот этган", деб маълум қилган манба.

Россия тергов қўмитасининг Москвадаги транспорт бошқармаси вакили учувчи вафот этганини тасдиқлаган. 

Маълум қилинишича, учувчи вафоти туфайли терговгача текширув бошланган.

 

Top