08:54 / 17.12.2016
8866

ОАВ: Бирмингем қамоқхонасида 600 нафарга яқин маҳбус қўзғолон кўтарди

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридаги хусусий қамоқхоналардан бирида сақланаётган 600 га яқин жиноятчи исён кўтаргани ҳақида Sky News телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилди

Таъкидланишича, ушбу ҳодисада 3 нафар маҳбус жабрланган, улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, қамоқхона ҳудудида ёнғин юз бергани ҳам хабар қилинган. 

Телеканал маълумотларига кўра, ахлоқ тузатиш муассасасида сақланаётганлардан бир гуруҳи қўриқчиларнинг биридан калитларни олиб қўйгач, қўзғолон бошланиб кетган. Улар машғулотлар хонаси ва қўриқчилар жиҳозлари турадиган хонани эгаллаб олишган. 

Орадан бирмунча вақт ўтгач, Британия полициячилари Бирмингем қамоқхонасидаги назоратни ўз қўлларига олишга муваффақ бўлишгани ҳақида BBC телеканали хабар қилди.

Телеканал махсус отрядлар 12 соат ўтгач, исённи бостиришнинг уддасидан чиқишганига ойдинлик киритган. Маҳбуслардан бири жағи синиши оқибатида шифохонага олиб келинган. 

Айни вақтда, қамоқхонага етказилган зарар ўрганилмоқда. 


 

Top