09:10 / 18.12.2016
6005

Столтенберг НАТОнинг Сурия ихтилофига босиқлик билдираётгани сабабини тушунтирди

Фото: © RIA

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг ҳарбий воситаларни Сурияда қўллаши вазиятни янада ёмонлаштириши ва ихтилофнинг янада авж олишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

"Биз Сурияда даҳшатли гуманитар фожиани бошдан кечирмоқдамиз. Бироқ баъзида ҳарбий воситаларни қўллаш баҳоси ундан кўриладиган фойдадан юқори бўлади. Сурия борасида НАТО иштирокчилари қуролли кучларни қўллаш вазиятни янада даҳшатли тус олдириши мумкинлиги ҳақидаги қарорга келишган", деб айтди Столтенберг Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида. 

"Аралашув оқибатида бу ихтилоф янада каттароқ минтақавий ихтилофга ёки янада кўпроқ бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкинлиги хавфи бор. Агар биз ҳар бир муаммо, ҳар гуманитар фожиага ҳарбий воситаларни қўллаб муносабат билдирганимизда, янада кўпроқ уруш ва изтироблар дунёсида қолган бўлардик", деб таъкидлаб ўтди НАТО раҳбари.

 

Top