18:46 / 19.12.2016
18668

АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: АҚШ элчихонаси

13-15 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал Майкл Гаррет бир гуруҳ маслаҳатчи ва ёрдамчилар билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Uzdaily хабарига кўра, генералнинг ташрифи хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан юқори даражада олиб борилаётган мулоқот давом этаётганидан далолат беради.

Ташриф давомида генерал Гаррет делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари билан учрашди ҳамда Қуролли кучлар академиясида ўтган брифингда иштирок этди.

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик Қўшма Штатлар учун Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашдаги бир воситадир. Самарали учрашувлар ва биринчи ташрифи якунидан сўнг, генерал Гаррет 15 декабрь куни Ўзбекистондан учиб кетди.

Top