10:20 / 20.12.2016
4780

АҚШ президенти 78 нафар маҳбусни афв этди

Фото: Google image

АҚШ президенти Барак Обама 78 кишини афв этишга қарор қилди. Шунингдек, 153 нафар маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берган.

Ушбу шахсларнинг барчаси гиёҳванд моддаларни сақлаш, харид қилиш ёки тарқатиш билан боғлиқ моддалар бўйича озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг баъзилари эса қўлга олиш вақтида қуролланган ҳам бўлган. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, президент бу борада ўзига хос рекорд ўрнатди – у бир буйруқ билан 231 маҳбусга ёрдам берди.

Обама давлат раҳбари сифатида ҳаммаси бўлиб 148 кишини афв этиб, 1176 маҳбуснинг жазо муддатини қисқартирган. Уларнинг аксарияти умрбод озодликдан маҳрум этилганди.

Top