08:03 / 20.12.2016
3733

Бонуччи "Ювентус" билан шартномасини узайтирди

Фото: Google image

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот-хизмати хабар берди. 

29 ёшли футболчининг янги шартномаси 2021 йилга қадар белгиланган. Футболчининг аввалги шартномаси муддати 2019/20 йилнинг сўнггида ўз кучини йўқотар эди. 

Бонуччи туринликлар таркибида 2010 йилдан бери тўп суради. Ушбу муддат ичида футболчи 291та учрашувда майдонга тушиб, 19та гол уришга муваффақ бўлган. 

Top