14:29 / 20.12.2016
6510

Ўзбекистон чемпионатининг кейинги мавсуми учун қуръа ташланди

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

20 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг кейинги йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ЎзПФЛ раҳбарияти ҳамда ходимлари, Олий Лига клублари вакиллари, шунингдек, журналистлар иштирок этди.

Тадбир аввалида ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов сўзга чиқиб, 2016 йилги мавсум якунлари, келаси мавсум аввалидан амалга ошириш лозим бўлган ишлар, олдиндаги вазифалар ҳақида нутқ сўзлади. Ўз нутқи якунида жамоалар вакиллари талаб ва таклифларини тинглаб, журналистлар саволларига жавоб берди.

2017 йилги мавсумдан ЎзПФЛ ғолиби ва Ўзбекистон Кубоги соҳибига бериладиган кубокларнинг янгича кўринишдагиси намойиш этилди.

Шундан сўнг, бевосита қуръа ташлаш маросимига ўтилди ва Олий Лига-2017 дастлабки уч турида ўзаро тўқнаш келадиган жуфтликлар аниқлаб олинди. Унга кўра, дастлабки турларда қуйидаги жуфтликларда баҳслар ўтказилади:

1-тур

“Машъал” – “Локомотив”

“Металлург” – “Динамо”

“Шўртан” – “Нефтчи

“Пахтакор” – “Қизилқум”

“Навбаҳор” – “Обод”

“Қўқон” – “Насаф

“Бухоро” – “Олмалиқ”

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

2-тур

“Локомотив” – “Сўғдиёна”

“Олмалиқ” – “Бунёдкор”

“Насаф” – “Бухоро”

“Обод” – “Қўқон”

“Қизилқум” – “Навбаҳор”

“Нефтчи” – “Пахтакор”

“Динамо” – “Шўртан”

“Машъал” – “Металлург”

3-тур

“Меатллур” – “Локомотив”

“Шўртан” – “Машъал”

“Пахтакор” – “Динамо”

“Навбаҳор” – “Нефтчи”

“Қўқон” – “Қизилқум”

“Бухоро” – “Обод”

“Бунёдкор” – “Насаф”

“Сўғдиёна” – “Олмалиқ”

Тақвимнинг тўлиқ кўриниши ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади.

Top