15:57 / 20.12.2016
11436

Ўзбекистон ТИВ Россияга Карловнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Фото: AFP

2016 йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

ТИВ раҳбари суиқасд натижасида Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг фожиавий ҳалок бўлгани муносабати билан Элчи Владимир Тюрденевга таъзия изҳор этди ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ҳамда далда сўзларини етказиб қўйишни сўраб, Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Top