11:45 / 21.12.2016
12694

Миллий авиакомпания Нью-Йорк ва Истанбулга парвозлар учун юкларни бепул ташишнинг янги қоидаларини жорий қилди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (МАК) 2017 йилнинг 1 январидан Нью-Йорк ва Истанбул йўналишларидаги рейсларида юкларни ташиш қоидаларини ўзгартиради. Бу ҳақида МАК расмий сайтида хабар берилди.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ юкларни бепул ташишнинг қуйидаги қоидалари жорий этилади: 

Тошкент - Нью-Йорк ва ортга қайтиш

- Эконом тоифа: ҳар бирининг вазни 23 килограммдан кўп бўлмаган 2 ўрин

- Бизнес тоифа: ҳар бирининг вазни 32 килограммдан кўп бўлмаган 2 ўрин 

- 158 сантиметрдан ортиқ бўлмаган ҳар бир ўрин уч ўлчам суммасида

Тошкент-Истанбул ва ортга қайтиш

- Эконом тоифа: 35 килограмм

– Бизнес тоифа: 40 килограмм

 

Top