20:32 / 22.12.2016
11282

АПЛда яна бир мураббий истеъфога чиқарилди

«Кристал Пэлас» жамоаси Алан Пардьюни истеъфога чиқарди.

55 ёшли ушбу мутахассис 2014/15 йилги мавсумда «Пэлас» бошқарувига келган ва илк мавсумдаёқ жамоа тарихидаги энг яхши натижани қайд этганди - АПЛдаги 10-ўрин. Ўтган мавсумда лондонликлар жамоаси унинг раҳбарлигида Англия Кубоги финалига қадар етиб борганди.

Жамоанинг бу мавсумдаги ишлари эса кўнгилдагидек эмас. 17 турдан кейин Пардью жамоаси 15 очко билан турнир жадвалининг 17-ўрнида жойлашган.

«Кристал Пэлас» баёнотида клуб Пардьюнинг ўрнига имкон қадар қисқа муддат ичида янги мураббий топилиши айтилган.

Top