12:02 / 22.12.2016
44082

Саиф Али Хон ва Карина Капур фарзандли бўлишди

Фото: Twitter/KareenaOnline

Болливуд юлдузлари Саиф Али Хон ва Карина Капур хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. Улар биринчи фарзандига Таймур Али Хон Патади деб исм қўйишди. Бу ҳақида актёр ижтимоий тармоқ орқали хабар берган.

Саиф Али Хон ва Карина Капур беш йиллик муносабатлардан сўнг 2012 йил Мумбайда оила қурган эди. 

"Биз ҳаётимиздаги энг ажойиб хабарни сизларга бўлишаётганимиздан жуда мамнунмиз: ўғлимиз Таймур Али Хон Патади 2016 йил 20 декабрда дунёга келди", - дея хабар берди жуфтлик тонгги расмий баёнотда.

Top