10:21 / 23.12.2016
18165

Ҳалаб бутунлай озод этилди

Фото: AFP

Ҳалаб шарқидаги мухолиф кучларнинг охирги гуруҳи жойлашган автобуслар колоннаси ҳам ҳудуддан чиқиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги ҳарбий амалиётлар штабига асосланган ҳолда хабар берган.

"Бу охирги колонна. Энди жангарилар Ҳалабни бутунлай тарк этиб бўлди дейиш мумкин. Шаҳар Сурия армияси назоратига ўтди", деган манба.

Бундан олдинроқ Ливан нашрлари 4та автобус ва 15та автомобилдан иборат колонна Ҳалаб шарқидан чиққани ҳақида хабар берганди.

Мавзу
Суриядаги уруш
Сурияда 2011 йилда бошланган фуқаролар уруши мамлакатни бир неча қисмларга бўлиб ташлаган. Сурия ҳукумати, ИШИД, курдлар ва бошқа турли жангари гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.
Барчаси
Top