23:00 / 23.12.2016
7207

Эрдўған: Анқара Москва ва Теҳрон билан Сурия бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Анқара Россия, Эрон ва коалиция давлатлари билан Сурия инқирозини ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.    

"Сурия инқирози устида дипломатлар ишлашлари керак дейишади. Ким ишламаяпти деяпти? Биз коалиция, Россия, Эрон билан ишламоқдамиз, улар билан музокараларни давом эттирмоқдамиз, шунингдек Саудия Арабистони, Қатар билан ишламоқдамиз. Ҳеч ким бизни дипломатияга ўқитмасин", деб айтган Эрдўған Измирда суюқлантирилган табиий газ терминали очилишида.   

 

Top