00:33 / 23.12.2016
7771

Италиядаги шаҳарларда мушакбозлик қилиш чеклаб қўйилди

Фото: flickr.com/ Luca Paletta

Италиядаги шаҳарлар, жумладан Рим ва Турин маъмурияти Янги йил кечасида петарда ва мушаклар қўллашни чеклашга кўрсатма берди. Бу ҳақда Италиянинг ҳайвонлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш уюшмаси маълум қилди.

Рим мэри Виржиния Ражи 29 декабрдан 1 январнинг соат 24.00 гача "аҳоли пунктлари, одамлар ва ҳайвонлардан 200 метрдан камроқ масофада петарда, мушак ва бошқа пиротехника воситаларини қўллашни тўлиқ тақиқловчи" фармонни имзолади. Ушбу тақиқловни бузганлик учун 25 евродан 500 еврогача жарима солинади.

Турин мэри Кьяра Аппендино бу қарорни мушакбозлик атроф-муҳитга, одамлар ва ҳайвонлар учун хавфли экани билан тушунтирди.

Кўплаб бошқа шаҳарларда бу ташаббус тайёрланиш жараёнида турибди, деб таъкидлаб ўтган RaiNews24 телеканали. 

 

Top