15:26 / 25.12.2016
15323

Ҳалокатга учраган Ту-154 бортидаги одамлар сонига аниқлик киритилди

Фото: Google image

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги 25 декабрь куни Қора денгизда ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида 93 нафар киши бўлганини аниқлади. Бу ҳақида "Газета.ру" нашри хабар берди. 

Бундан аввал самолётда А.В.Александров номидаги Россия қўшиқ ва рақс дастасининг 64 нафар аъзоси парвоз қилганига доир маълумотлар олинганди, бироқ кейинроқ Мудофаа вазирлигида оркестр ходимларининг сони 65 кишидан иборат бўлганлиги ҳақида хабар қилинди. 

Россия Мудофаа вазирлигининг бортида 84 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган Ту-154 ҳаво кемаси 25 декабрда Адлер аэропортидан Сурияга йўналган ва парвознинг еттинчи дақиқасида, маҳаллий вақт билан соат 5:20да Қора денгиз акваториясида ҳалокатга учраган. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бўлаклари Сочи қирғоқларидан 1,5 км масофада, 50-70 метр чуқурликдан топилган. 

 

Top