21:52 / 25.12.2016
20805

Англашилмовчилик туфайли 31 йилга қамалиб чиққан маҳбус компенсация талаб қилмоқда

Фото: Google image

Ҳаётининг 31 йилини бировнинг содир этган жинояти учун панжара ортида ўтказган Теннеси (АҚШ) фуқароси ДНК-синови тасдиқланмаганидан сўнг озодликка чиқарилди. Шуниси қизиқки, айбсиз айбдорга атиги 75 доллар миқдоридаги компенсация тўланди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди. 

Лоуренс МакКинни 1977 йилда Теннеси штати Мемфис суди биносида ўзи яшайдиган ҳудуддаги аёлга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланиб, 115 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Ўшанда 22 ёшли МакКини ўз хонадони яқинида рўй берган жиноятда айбланганди. 

Қамоқ деворлари орасида ўтган уч ўн йилликдан кейин аёлнинг чойшабидаги ДНК-таҳлиллар натижаси МакКинининг бу жиноятга алоқаси йўқлигини исботлади. Кейинчалик унга нисбатан қўзғатилган айбловлар олиб ташланди ва англашилмовчилик натижасида ҳибсга олинган МакКини 2009 йилнинг 20 июлида, 31 йиллик қамоқ жазосидан сўнг озодликка чиқарилди. 

Унга атиги 75 доллар компенсация тўланган, бу ҳеч нарсага етмаган, чунки у ҳатто расмий рўйхатдан ўтмаганди. 

Ўшандан буён МакКини расман жавобгарликдан озод қилинмаган, зеро Кенгаш унинг айбсизлиги учун далиллар етарли эмас, деб ҳисоблаган. 

МакКини Теннеси штатидан реал компенсацияга эга бўлиш учун жавобгарликдан озод қилишни талаб қилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, у 1 миллион долларгача миқдорда компенсация олиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

"Англашилмовчилик туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахснинг компенсация олмаслиги адолатдан эмас", - дейди МакКинининг адвокати Жек Лоури. 

 

Top