17:32 / 25.12.2016
6837

"Оскар" мукофотининг икки карра соҳиби бўлган рассом вафот этди

Фото: AP

Таниқли испан рассоми ва декоратори, "Оскар" мукофотининг икки карра соҳиби Мануэль Хиль Паррондо и Рико (Manuel Gil Parrondo y Rico) 96 ёшида Мадридда ҳаётдан кўз юмди. 

Хиль Паррондо кинематографиядаги энг яхши рассомлик ва декораторлик иши учун бериладиган энг нуфузли мукофотни "Паттон" (1970) ва "Николай ва Александра" (1971 йил, охирги рус императорининг ҳаёти ҳақида) фильмлари учун олган, икки фильмга ҳам Франклин Шеффнер режиссёрлик қилган. Бундан ташқари, у 4 марта Испания кинематография санъатлари ва фанлари академияси томонидан бериладиган "Гойя" мукофоти билан тақдирланган.   

Паррондо жаҳон кинематоргафиясининг машҳур фильмлари бўлган "Доктор Живаго" (1965, режиссёр Дэвид Лин) ва "Эль Сид" (1961, режиссёр Энтони Манн), "Арабистонлик Лоуренс " (1962 год, режиссёр Дэвид Лин), "Спартак" (1960, режиссёр Стэнли Кубрик) каби фильмлар яратилишида иштирок этган. Бундан ташқари, у Жорж Кьюкор, Орсон Уэллс каби кўплаб режиссёрлар билан ишлаган.

Паррондо ўз ишлари ҳақидаги гапирганда, "ёмон ҳам, яхши ҳам бўлмаган суратлар яратганини", машҳур режиссёрлар билан ишлашини эса "омад ҳамда бироз меҳнат" деб айтган.

Паррондо умумий ҳисобда 114 та фильм яратилишида иштирок этган.

 

Top