18:11 / 25.12.2016
24607

Ту-154 ҳалокатга учраган жойда олинган видеотасвирлар тарқалмоқда

Россия сайтларида Ту-154 авиаҳалокати жойида, Қора денгиз ҳудудида қидирув ишлари олиб борилаётгани акс этган видеолар эълон қилинмоқда.

Видеоларда денгизда кемалар тургани, ҳавода камида битта вертолёт учаётганини кўриш мумкин. Видео муаллифи уни Адлердан Сочига поездда қатнаш вақтида олган.

РФ Мудофаа вазирлигининг Сочидан Сурияга учган самолёти 25 декабрь тонгида радарлар экранларидан йўқолиб қолган. Кейинроқ самолёт қолдиқлари Қора денгиз ҳудудида топилди. Самолёт бортида жами 92 киши (84 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси бўлган. Йўловчилар Александров ансамбли мусиқачилари ҳамда журналистлар эди. Гуруҳ Ҳалаб шаҳрида концерт бериши кўзда тутилганди.

Авиаҳалокат муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Ту-154 қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, 26-декбарни Россияда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Top