19:45 / 26.12.2016
9267

Молдова президенти қароргоҳида ЕИ байроғи олиб ташланди

Молдова президенти Игорь Додон қароргоҳи биносидан Европа Иттифоқи байроғи олиб ташланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

Бундан ташқари, уч тилда олиб бориладиган президент сайтида инглиз ва рус тилидаги вариантлар ўзгаришсиз қолган, румин тилидагиси эса молдован тилидагисига ўзгартирилган.   

"Президент конституцияни ҳурмат қилади ва барчани бунга чақиради", деб айтди президент матбуот котиби Ион Чебан.

У Молдова конституциясига кўра, мамлакатда давлат тили "лотин алифбосига асосланган молдова тили ҳисобланишини" айтди.

 

Top