19:26 / 26.12.2016
7219

Обама 2016 йилги президент сайловларини ютган бўлиши мумкинлигини айтди

Фото: cnn.com

АҚШ президенти Барак Обама 2016 йилги президент сайловларига номзодини қўйишга ҳуқуқи бўлганда, унда ғолиб бўлиши борасида ишончи комиллигини айтди. У бу ҳақда Дэвид Аксельродга берган интервьюсида айтди.

"Ишончим комил, агар мен номзодимни қўя олганимда, мен кўпчилик америкаликларни жалб қила олардим. Бутун мамлакат бўйлаб одамлар, ҳаттоки мен билан норози бўлганлар билан мулоқот қилиб, биз кетаётган йўналишни қўллаб-қувватлаган бўлишларини биламан", деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, сайловолди кампанияси давомида демократлар бутун бир аҳоли қатламларини рад этдилар, бу эса Дональд Трампнинг ғолиб бўлишига олиб келди.

"Кўпчилик одамлар сайловлар натижалари ва Трамп ғалабасини фантастика деб ҳисобламоқдалар", деб айтди Обама.

 

Top