15:26 / 27.12.2016
6889

Ҳиндистон йўловчи самолёти қўниш чизиғидан ташқарига чиқиб кетди

Сешанба куни эрталаб Ҳиндистоннинг 161 йўловчиси ҳамда экипаж аъзолари бўлган самолёти Гоа аэропортида қўниш чизиғидан ташқарига чиқиб кетди, бунинг натижасида 15 киши жароҳатланди. Gulf News шу ҳақида хабар берди. 

Мамлакатнинг ғарбий қисмида фаолият кўрсатувчи Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари Jet Airways самолётини қўниш чизиғидан ташқарига чиқишга нима мажбур қилгани ҳозирча номаълум эканини билдирди. 

Воқеа Гоадаги сайёҳлиқ мавсумининг айни палласида рўй берган. Бу ернинг пальмали соҳиллари ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади. 

Ҳарбий-денгиз кучлари вакили Шарманинг сўзларига кўра, 15 нафар йўловчи у қадар жиддий бўлмаган жароҳат олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолганлар эса соғ-омон. 

Top