11:27 / 27.12.2016
15738

Йигит ўз севгилисига бир ярим мингта шиша идиш ёрдамида оила қуриш таклифини билдирди

Хитойнинг Шаньси вилоятида истиқомат қилувчи йигит ўз севгилисига турмуш қуриш таклифини ноодатий тарзда билдирди. У кўплаб бўш бутилкалардан катта юрак шаклини яратди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.

Эркак бунинг учун 1,5 минг бўш бутилкалардан фойдаланди. У ўз танишлари ёрдамида уларни асфальт бўйлаб юрак шаклида жойлаб чиққан. Newsflare сервиси томонидан чоп этилган видеода бундай ғайритабиий ҳолат кўплаб “текин томоша” мухлисларини йиққани тасвирланган.

Юрак тайёр бўлгач, йигит ўз севгилисини чақириб, унга оила қуриш таклифини билдирди. Қиз рози эканини маълум қилган. Шундан сўнг, томошабинлар бир-бирларини итариб, асфальтдаги бутилкаларни олишга киришиб кетишди.

Top