09:26 / 28.12.2016
8444

Хитой сайёҳларни жалб қилиш учун "инқилоб" қилишга тайёр

Фото: financialexpress.com

Хитой ҳукумати мамлакат сайёҳлик тармоғини ривожлантиришини айтди, бунда биринчи қадамлардан бири бош сайёҳлик жойларидаги ҳожатхоналардаги шароитларни яхшилаш ва уларни янгилаш бўлади, деб маълум қилди The Financial Express.

Хитой модернизация режасига кўра, ҳожатхонадаги антисанитар шароитлардан кўплаб шикоятлар туфайли катта кўламли "ҳожатхона инқилоби" белгиланган. 

Таъкидланишича, Хитойда 2020 йилгача 100 мингта ҳожатхона қурилади ва таъмирланади. 

Нашрнинг ёзишича, Хитой ҳукуматида 2020 йилгача хорижий сайёҳлар сони 150 млн нафаргача ошиши тахмин қилинмоқда. 2015 йилда бу кўрсаткич 134 млн сайёҳни ташкил қилган.

Хитой сайёҳликни ривожлантиришга 290 млрд доллар инвестиция киритмоқчи.

 

Top