08:51 / 28.12.2016
6701

Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди

Фото: timesofindia.indiatimes.com

Ҳиндистоннинг Канпур шаҳридан 50 километр узоқликда Ажмерга йўл олган поезднинг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Бунинг оқибатида 40 киши жароҳатланди, деб хабар беради Times of India.

Ҳодиса темир йўлининг ушбу қисмида поездлар қатновини издан чиқарди. Ҳукуматнинг хабар беришича, тахминан 40 киши жароҳат олган. Нашр манбасининг маълум қилишича, ҳалокат сабаблари номаълум. 

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

 

Top