00:48 / 28.12.2016
5073

LG муаллақ турувчи товуш динамигини намойиш қилди

Фото: LG

LG компанияси Levitating Portable Speaker (PJ9) деб аталувчи муаллақ турувчи товуш динамигини намойиш қилди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

360 градусли товушга эга симсиз қурилма қувватлаш станцияси устида муаллақ туради. Динамик аккумулятори қуввати 10 соатга етади, шундан кейин у автоматик равишда базага тушиб ва мусиқани ижро этишдан тўхтамай қувватлана бошлайди. Қурилма намга бардошли ва Bluetooth орқали иккита қурилмага бир вақтда улана олади. 

 

Top